Коронавирус: Киевда эртадан жамоат транспорти тўхтатилади

Коронавирус: Киевда эртадан жамоат транспорти тўхтатилади

Киевда жамоат транспорти ҳаракати 22 мартдан бошлаб тўхтатилади. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков маълум қилди, деб ёзади "Украина ҳақиқати".

Чекловлар фавқулотда вазиятлар ходимлари, дорихоналар, озиқ-овқат дўконларидан ташқари ҳамма учун амал қилади. Киев шаҳар маъмурияти бу маълумотни ҳали тасдиқламади. Бироқ Украина пойтахти мери Виталий Кличко Киев аҳолисига мурожаат қилди.

Аваков олдинроқ Украинада коронавирус тарқалиши муносабати билан янги қаттиқ чеклов чоралари кўрилишини айтганди. У "тотал карантин" жорий қилинишини талаб қилган, Украина ҳукумати буни кўриб чиқмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 41 киши коронавирусга чалинган, 3 киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!