Коронавирус: Камбожада ҳам илк ҳолатлар аниқланди

Коронавирус: Камбожада ҳам илк ҳолатлар аниқланди

Камбожада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 14та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Хун Сен маълум қилди.

Қайд этилишича, бу мамлакат ҳудудида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлардир, илгари қиролликда четдан кириб келган беморларда аниқланганди.

 "Камбожа ҳудудида коронавирус юқтириш билан боғлиқ илк ҳолатлар мамлакат пойтахти Пномпен ва Сиемреап провинциясида қайд этилди. Ушбу ҳудудларда охирги суткада ўтказилган 2248та тест натижасида касалликка чалинганлар сони 14 нафарга етди", - деди ҳукумат раҳбари.

 Хун Сеннинг қайд этишича, беморлар билан мулоқотда бўлганлар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

"Агарда коронавирусни ўз вақтида тўхтатмасак, бу Камбожа учун фалокат бўлади", - деб таъкидлади у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!