Коронавирус: Жанубий Кореяда рекорд ва янги чекловлар

Коронавирус: Жанубий Кореяда рекорд ва янги чекловлар

Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг сўнгги уч ой ичида энг катта кунлик ўсиши қайд этилди. Пойтахт Сеулда янги чекловлар жорий қилинмоқда.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги чоршанба куни 313 та янги ҳолат ҳақида хабар берди. Шундай қилиб, мамлакатдаги вирус билан умумий зарарланганлар сони 29311 кишига етди.

Август ойи охиридан бери мамлакатнинг ўсиш биринчи марта 300 кишидан ошди.
Жанубий Корея ўтган ойда ижтимоий узоқлашиш бўйича қатъий қоидаларини юмшатганлиги сабабли, янги юқумли касалликларга қарши кураш олиб бормоқда.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари сешанба куни аҳоли зич жойлашган Сеул ҳудуди ва шарқий Гангвон вилоятининг айрим қисмларида масофавий чекловларни кучайтириши ҳақида маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!