Коронавирус! Жанубий Кореяда антирекорд қайд этилди

Коронавирус! Жанубий Кореяда антирекорд қайд этилди

Жанубий Кореяда охирги суткада 166 киши коронавирусга чалинди, бу сўнгги беш ой ичида энг юқори кўрсаткичдир, дея хабар беради Yonhap Корея Республикаси Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси марказларининг маълумотларига таяниб.

Aгентликнинг таъкидлашича, инфекциянинг янги ҳолатлари Сеул ва Жанубий Корея пойтахти атрофларида аниқланган.

Пандемия даврида вирус юқтирганларнинг умумий сони Жанубий Кореяда 15 039 нафарга етди, 305 киши вафот этган.

Yonhap'га кўра, мамлакатда CОVID-19 ҳолатларининг кунлик кўпайиши 11 мартдан бери, коронавирус тарқалиши пайтида Тэгу шаҳрида кунига 242 та янги ҳолат қайд этилганидан бери энг юқори кўрсаткич бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!