Коронавирус: жами касалланганлар сони 92 минг нафардан ошди

Коронавирус: жами касалланганлар сони 92 минг нафардан ошди

2021 йил 2 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92006 (+363) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
– 5 нафари Андижон вилоятида,
– 7 нафари Жиззах вилоятида,
– 8 нафари Қашқадарё вилоятида,
– 4 нафари Навоий вилоятида,
– 5 нафари Наманган вилоятида,
– 46 нафари Самарқанд вилоятида,
– 6 нафари Сирдарё вилоятида,
– 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
– 4 нафари Фарғона вилоятида,
– 10 нафари Хоразм вилоятида,
– 74 нафари Тошкент вилоятида,
– 188 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
– Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
– Самарқанд вилоятида 79 нафар,
– Сирдарё вилоятида 8 нафар,
– Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
– Тошкент вилоятида 48 нафар,
– Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87965 (+337) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 653 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3388 нафар бемор даволанмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!