Коронавирус! Иссиқ ҳавода тиббий ниқобларни тез-тез алмаштириш керак. Чунки...

Коронавирус! Иссиқ ҳавода тиббий ниқобларни тез-тез алмаштириш керак. Чунки...

Тиббий ниқоблар иссиқ ҳавода тезроқ ёмонлашади, шу боис уларни коронавирусдан самарали ҳимоя қилиши учун тез-тез ўзгартириш керак, деб маълум қилди Роспотребнадзор марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институтининг молекуляр диагностика маркази мутахассиси Михаил Лебедев.

"Ниқобларни тез-тез алмаштиришга тўғри келади, чунки иссиқда улар тезроқ намланади, маҳсулотнинг ҳимоя қатлами эса тез парчаланади ва натижада самараси камаяди. Бундан ташқари, ёзда тўқ рангли шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тўхтатган маъқул», - дейди мутахассис.

Лебедевнинг сўзларига кўра, иссиқда ниқоб таққанлик сабабли иссиқ уришидан қўрқишнинг ҳожати йўқ.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!