Коронавирус: Испанияда тобут фабрикалари ҳафтасига 7 кунлик режимга ўтказилди

Коронавирус: Испанияда тобут фабрикалари ҳафтасига 7 кунлик режимга ўтказилди

Барселонада тартибсизликлар бошланди. Норозилик намойишларининг асосий қатнашчилари шифокорлар бўлиб, улар ишхонадаги шароитлардан ва иш ҳақининг ўта паст эканлигидан норозилар. Каталонияда шундай намойишлар 3 кундан бери давом этмоқда.

Ҳокимият икки йил ичида иш ҳақини 5 фоизга оширишни ваъда берди. Лекин бу жуда узоқ муддат. айни пандемия шароитида кунига деярли 24 соат меҳнат қилган шифокорлар учун эса бу умуман номақбул вариант. Ҳозир мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини хавф солмоқда. Яна статистика янгиланиб, касаллар сони ортиб боряпти.

Мадриднинг 40 дан ортиқ чекка ҳудудлари қатъий карантин остида ёпилган. Яқинлашиб келаётган фалокат яъни коронавируснинг кейинги тўлқини тўғрисидаги даҳшатли огоҳлантириш Испания ҳукумати тобут фабрикаларини ҳафтасига етти кун ишлашга мажбур қилди. Шунинг учун фабрикалар ишлаб чиқаришни уч баравар оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!