Коронавирус: Испания ёзни сайёҳларсиз ўтказмоқчи

Коронавирус: Испания ёзни сайёҳларсиз ўтказмоқчи

Испанияда коронавирус пандемияси туфайли ёз мавсуми хорижий сайёҳларсиз ўтиши эълон қилинди.

“Испания ҳукумати ёпилган чегаралар билан хорижий сайёҳларсиз ёзни ўтказиш режаси устида иш олиб бормоқда”, - дейилган хабарда.

Мамлакатда ёзда ҳам чекловлар бўлишига қарамасдан ички туризмга эътибор қаратилади. Бундан ташқари, ҳукумат эпидемиологларнинг пляжларда одамлар сони бўйича чекловлар жорий этиш ҳақидаги тавсияларни ўрганмоқда.

Испания ўтган йили хорижий сайёҳлар бўйича еттинчи рекордни ўрнатганди, 2019 йилда мамлакатга 83,7 миллион киши ташриф буюрди. Сайёҳлар харажати 92,3 миллиард еврога етганди.

Испания коронавирус аниқланган ҳолатлар сони (АҚШдан сўнг) ва ўлимлар (Италиядан сўнг) сони бўйича иккинчи ўринда. Эпидемия бошлангандан бери Испанияда 152 мингдан ортиқ кишига COVID-19 ташхиси қўйилган, 48 мингдан ортиқ киши соғайди, 15 мингдан ортиқ киши вафот этди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!