Коронавирус инсонларни “танлаяптими?”

Коронавирус инсонларни “танлаяптими?”

Австралиялик мутахассислар гуруҳи коронавирус инфекциясининг янги тури инсон танасига мукаммал мослашаётганидан ажабланмоқда. Бу ҳақда Газета.ru нашри ёзмоқда.

Daily Mail агентлиги тақдим этган маълумотга кўра, австралиялик мутахассислар COVID-19 вируси бошқа жониворларга қандай мослашишини кузатиш мақсадида дунё бўйлаб турли жониворларни COVID-19 билан касаллантирган. Бунинг натижасида мутахассислар, коронавирус шубҳали тарзда одам организмига мукаммал мослашишини аниқлашган. Мазкур натижа уларни коронавирус сунъий барпо этилганлиги тўғрисида шубҳага боришларига асос бўлган.

Флиндерс университети профессори Николай Петровскийнинг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси, бошқа жониворларга қараганда инсон ҳужайраларига энг мукаммал даражада мослаша олади.

Пертровски, вирусга инсондан бошқа юқори сезувчанлиги бор жонивор топилишидан умидвор бўлганини, бироқ коронавирус кўпроқ инсонларни танлаётганини билганидан сўнг ҳайратга тушганини таъкидлади.

“Бу инсон организмида ҳеч қачон бўлмаган янги вирус. Бироқ у инсон рецепторлари билан алоқага киришишнинг ўта юқори хусусиятига эга. Бу жуда ажабланарли”, дея алоҳида таъкидлади мутахассис.

Бу мутлақо тасодифми ёки COVID-19 лабораторияда яратилганми? – қизиқди Петровски.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!