Коронавирус Ҳиндистонга етиб борди

Коронавирус Ҳиндистонга етиб борди

Ҳиндистоннинг Керала штати Триссур округида янги коронавирусдан зарарланиш бўйича илк ҳолат қайд этилди.

Вирус унинг тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳридан уйига қайтган талаба қизда аниқланган. Қиз Ухань университетида таълим олган.

Таъкидланишича, беморнинг аҳволи барқарор, у алоҳидаланган ҳолда кучли кузатув остида қолмоқда. 

“Биз барча, жумладан хусусий шифохоналарга шунга ўхшаш аломатларга эга беморлар соғлиғи ортидан кузатиш вазифасини топширдик. Соғлиқни сақлаш департаменти беморларни алоҳидалаб, уларни даволашни бошлашга тайёр”, деб айтган Керала штати соғлиқни сақлаш вазири К.К.Шайлай.

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистон ҳукуматидаги юқори лавозимли амалдорлардан бири вирус юқтириш хавфи борлиги сабабли қизнинг Ухандан эвакуация қилинишини яхши вариант бўлмаганини айтган.  

Ўтган ҳафтада Ҳиндистон Уханга фуқароларини қайтариш учун самолётни ҳозирлаб қўйган, бироқ одамларнинг эвакуация қилиниши жараёнини тартибга солишга ҳаракат қилган Хитой ҳукумати розилигини кутган.

“Вируси бўлмаган фуқароларгина эвакуация қилинади, улар Деҳли ташқарисидаги карантин марказига етказилади”, деб айтган амалдор.

АҚШ ва Японияга Хитойдан ўз фуқароларини олиб чиқишга рухсат берилгач, бошқа давлатлар ҳам Хитойдан буни қатъийроқ талаб қила бошлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!