Коронавирус: Ҳиндистонда касалланганлар сони 6 миллиондан ошди

Коронавирус: Ҳиндистонда касалланганлар сони 6 миллиондан ошди

Ҳиндистонда COVID-19 касаллиги қайд этилганлар сони 6 миллиондан ошди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ҳиндистонда бир суткада 88,6 минг кишида COVID-19 касаллиги аниқланиб, касаллик қайд этилганлар сони жами 6 миллиондан ошган.

Мамлакатда касалланганлар сони 16 сентябда 5 миллионга, 4 сентябрь куни эса 4 миллионга етган. Шу билан бирга, ушбу касалликдан тузалганлар сони 5 миллион кишидан ошган.

Ҳиндистон касаллик қайд этилганлар сони бўйича дунё бўйлаб иккинчи ўринда турибди. Энг кўп касаллик АҚШда (7,1 миллион) қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!