Коронавирус: Ҳиндистон 2 миллионлик “марра”дан ўтди

Коронавирус: Ҳиндистон 2 миллионлик “марра”дан ўтди

Осиёдаги коронавирус энг кўп тарқалган мамлакат Ҳиндистон жума куни янги касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик рекорд янгиланганини маълум қилди. Бу билан Ҳиндистонда CОVID-19 га чалинганларнинг умумий сони 2 миллиондан ошиб кетди.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг 7 август куни берган маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган сутка давомида 65 538 кишининг коронавирусга чалингани аниқланган ва беморларнинг умумий сони 2.03 миллионга етган.

Ҳиндистон 2 миллионлик “марра”дан ўтган дунёдаги учинчи мамлакат бўлиб, ундан олдин АҚШ ва Бразилияда ҳам бу рақамлар қайд этилганди. Аммо, Ҳиндистонда коронавирусдан ўлим ҳоллари бошқа мамлакатларга қараганда анча кам бўлиб, 41 585 киши ушбу пандемиядан вафот этгани маълум қилинган. Қурбонлар сони коронавирусга чалинганлар умумий миқдорининг 2 фоизни ташкил қилмоқда холос.

Ҳозирда коронавирус Ҳиндистоннинг кичикроқ шаҳарлари ва чекка ҳудудларида ҳам авж олар экан, экспертлар бу мамлакатда пандемия ўз чўққисига етиб келишига ҳали бир неча ой борлигини айтишмоқда. Бу эса аллақачон касаллар билан тўлиб тошган соғлиқни сақлаш тизимига янада кўпроқ қийинчилик туғдиради.

Ҳиндистонда июнь ойининг ўрталаридан бери кунига ўртача 50 минг кишининг коронавирусни юқтириб олгани аниқланмоқда. Бу мамлакатда кунига ҳар бир миллион кишининг 16,035 таси коронавирусга тест топширмоқда.

Аммо,тиббиёт мутахассислари 1.3 миллион киши истиқомат қиладиган мамлакат учун текширувларнинг бу миқдори анча камлигини таъкидлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!