“Коронавирус ҳеч нарса эмас!”: Россия фуқаролари кўпроқ нимадан қўрқмоқда?

“Коронавирус ҳеч нарса эмас!”: Россия фуқаролари кўпроқ нимадан қўрқмоқда?

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази коронавирус пандемияси даврида Россия жамиятида хавотир даражаси тўғрисида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб хабар берди “zakon.kz”.

Социологларнинг фикрига кўра, Россия фуқароларининг аксарияти оғир кунлар келгани ёки яқинлашаётганидан хавотирда.

"Сизнингча, биз энг қийин кунларни бошдан кечиряпмизми ёки улар ортда қолдими ёки ҳали ҳаммаси олдиндами?" деган саволларга респондентларнинг 18 фоизи энг қийин пайтлар аллақачон келганлигини таъкидлашди.

Бироқ, россияликларнинг тахминан 57 фоизи энг қийин иқтисодий синовлар ҳали олдинда эканига ишонишмоқда. Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Валерий Фёдоровнинг қайд этишича, Россия иқтисодиёти инқирозга учраган ёки фақат энди ўсишда давом этади деб ишонганларнинг хавотири 71-73% ни ташкил қилади.

Русларнинг умумий ижтимоий қўрқувига келсак, биринчи ўринни “анъанавий мавзу”га айланган пандемия ёки инқироз эмас, ижтимоий адолатсизликнинг ўсиши, одамлар ўртасидаги тенгсизлик эгаллади. 55-57% респондентлар ушбу қўрқувни таъкидлашди.

38-42% аҳоли бепул тиббий хизмат кўрсатилишининг рад этилишидан ёки унинг сифати пастлигидан, 31-32% инсонлар эса Россия ва бошқа давлатлар ўртасидаги зиддиятларнинг кучайишидан қўрқишар экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!