Коронавирус! Ҳатто сув ости олами ҳам хавф остида экан

Коронавирус! Ҳатто сув ости олами ҳам хавф остида экан

Океанариумлар яшовчилари, шу қаторда, китсимонлар оиласи вакиллари ҳам одамлардан янги коронавирусни юқтиришлари мумкин, деб хабар беради биолог, БМТнинг ҳайвонларни ҳимоя қилиш ва биохилма-хиллик соҳасидаги конференциялари иштирокчиси Мария Воронцова.

Унинг сўзларига кўра, олимлар ҳайвонларнинг қайси бири ушбу инфекцияга мойил бўлиши мумкинлигини тушуниш учун уларни текширишга қарор қилишган ва қайси ҳайвон ҳужайраларида вирус юқиши мумкин бўлган рецепторлар борлигини аниқлашга киришишган.

“Натижада яқинда олимлар вирусни юқтириши мумкин бўлган ҳужайралар таркиби бўйича ҳайвонларнинг 40 турини қайд этишди”, дейди биолог.

Уларнинг орасида эса барча тишли китлар: дельфинлар, касаткалар ҳамда тюленлар ҳам қайд этилган. Одамсифат маймунлар гуруҳи ҳам хавф остида эканлиги кўрсатилган.

Воронцованинг сўзларига кўра, ҳозирда инсонлар вирус юқмаслиги учун Африкада гориллаларни ҳимоя қилишмоқда.

Мутахассиснинг таъкидлашича, аквариумда одамлардан ҳайвонларга вирус юқиш хавфи сезиларли даражада ошади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!