Коронавирус! Германия қийин вазиятга дуч келиши мумкин

Коронавирус! Германия қийин вазиятга дуч келиши мумкин

Германия канцлери Ангела Меркель коронавирус инфекциясининг кўпайиб бораётганлигидан хавотир билдирди ва мамлакатни оғир ойлар кутаётганидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

“Биз пандемия шароитида яшаётганимизни жуда яхши тушуниб турибмиз. Бу ҳолат, афсуски, вакцина ёки яхши муолажалар яратилмагунича шундай қолади. Кўп нарсаларни ўргандик, ёз ойларини яхши ўтказдик, лекин олдинда бизни қийинроқ кунлар кутмоқда, яъни куз ва қиш ойлари”, - демоқда канцлер.

Зеро, Германияда сўнгги ҳафталарда коронавирус инфекциясининг кунлик ўсиши ўсиб бормоқда. Биргина 28 сентябрь куни мамлакатда 2292 та ҳолат тасдиқланган.

Ҳаммаси бўлиб мамлакат бўйлаб 289.396 кишида хасталик аниқланган, шулардан 255.097 киши шифо топган, 9478 киши эса вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!