Коронавирус: Франциянинг бугунги аҳволи қандай?

Коронавирус: Франциянинг бугунги аҳволи қандай?

Францияда бир кунда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қарийб тўрт мингга ошди ва бугунги кунда 29155 нафарни ташкил этди, деди пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жером Саломон.

Бу пайтга қадар 25 233 киши вирусга чалинган бўлиб, 1331 киши вафот этганди.

"Бугунги кунда бизда 29155 тасдиқланган касаллик ҳолати мавжуд ... Ўлганлар сони 1669 тани ташкил этди", деди у.

Саломонга кўра, Франция касалхоналарида 13 904 нафар бемор муолажа олмоқда, 3375 нафар бемор эса оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!