Коронавирус фожиаси: Испания Италияни ортда қолдирди

Коронавирус фожиаси: Испания Италияни ортда қолдирди

Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Испания Италияни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб "Reuters" хабар бермоқда.

Испанияда жами 117.710 та юқтириш ҳолати қайд этилган. Вирусдан 10.935 киши вафот этгани маълум, 30.513 бемор даволанди. Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда жами 115.242 та инфекция ҳолатлари аниқланган, аммо бу ерда ўлим ҳоллари кўп – деярли 14 минг. АҚШ вирус юқтирганлар сони бўйича биринчи ўринда - 245.574 киши коронавирусга чалинган, 6 минг киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!