Коронавирус Европадаги яна бир давлатда қайд этилди, бу бешинчиси

Коронавирус Европадаги яна бир давлатда қайд этилди, бу бешинчиси

Янги хитой коронавируси биринчи марта Буюк Британиядаги икки одамда аниқланди. Бу ҳақда Англия бош шифокори Крис Уитти маълум қилди, деб хабар бермоқда «Реутерс». Шундай қилиб, Буюк Британия вирус аниқланган Европадаги бешинчи давлат бўлди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, беморлар бир оила аъзоларидир, улар минтақадаги Миллий соғлиқни сақлаш хизматидан ихтисослашган ёрдам олади. Касаллар чет элга саёҳат қилишганми ёки бу мамлакатга келган сайёҳларми, аниқ айтилмаган.

Уиттининг таъкидлашича, Британия томони вирус тарқалишининг олдини олиш учун инфекцияни назорат қилишнинг тасдиқланган усулларини қўллайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!