Коронавирус етиб бормаган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Коронавирус етиб бормаган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Дунёда ҳозирда 18 та давлат мавжуд бўлиб, уларда COVID-19 коронавируси билан касалланиш ҳолатлари аниқлангани тўғрисида маълумотлар олинмаган. Бугун эрталаб Жонс Хопкинс номидаги Америка университети томонидан тақдим этилган маълумотлар шундан далолат бермоқда.

Қуйида шу мамлакатлар рўйхати: Вануату, Яман, Кирибати, Шимолий Корея, Комор ороллари, Лесото, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Палау, Самоа, Сан-Томе ва Принсипи, Тожикистон, Тонга, Туркманистон, Тувалу ва Жанубий Судан.

Айрим экспертларнинг фикрига кўра, баъзи мамлакатлар юқуш ҳолати бўлган тақдирда ҳам бу ҳақда шунчаки хабар бермасликлари мумкин. Аммо айрим, қуролли можаролар туфайли бир қатор бошқа мамлакатлар, масалан, Яман учун статистик маълумотларни тўплаш қийин.

Шу билан бирга, қайд этилишича, ушбу мамлакатларнинг аксарияти ташқи дунё билан алоқалари чекланган кичик орол давлатлардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!