Коронавирус! Дунёдаги энг баланд бино битмай қолди

Коронавирус! Дунёдаги энг баланд бино битмай қолди

Дунёдаги энг баланд бино – Дубай Крик портидаги минора қурилиши коронавирус эпидемияси сабабли тўхтаб қолди. Бу ҳақда "Daily Mail" ёзмоқда.

Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) энг йирик қурувчиси "Emaar Properties" қаттиқ карантин туфайли Дубайдаги барча лойиҳаларини вақтинча музлатиб қўйди. Бу, шунингдек, Дубай-Крик бандаргоҳидаги шаҳарда дунёдаги энг баланд бино – Бурж Халифа осмонўпар биносидан (828 метр) ҳам баланд бўлиши керак бўлган минора қуришга ҳам таъсир кўрсатди.

Бир миллиард долларга (75,5 миллиард рубл) баҳоланган минора тўрт йиллик қурилиш ишлари тугаганидан кейин бу йил октябрь ойида Экспо-2020 халқаро кўргазмаси учун очилиши керак эди. "Emaar Properties" компаниясининг аввалроқ компания раҳбари Муҳаммад Алаббар иш ҳақини олмагани ва бошқа ишчиларнинг маоши пандемия туфайли икки баравар камайганини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!