Коронавирус: Дунёда 340 млн киши ишсиз қолиши мумкин

Коронавирус: Дунёда 340 млн киши ишсиз қолиши мумкин

2020 йил охирига келиб, дунёда қарийб 340 миллион киши ўз ишини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида маълум қилинган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус туфайли карантин чекловларининг қайта жорий этилиши оқибатида одамларнинг ишини йўқотиши даражаси кескин ошиши эътимоли мавжуд. Агар пандемия билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгарса, табиийки, бу кўрсаткич ҳам пасайиши мумкин. 

Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида дунё бўйлаб 400 миллион киши ўз иш жойидан айрилган, бу аввал тахмин қилинганидан 10,7 фоизга кўпдир.

Пандемия туфайли биргина Россияда 15 миллион киши ишсиз қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!