Коронавирус! Давлат мажбуриятларидан воз кечмаяпти, биз-чи?

Коронавирус! Давлат мажбуриятларидан воз кечмаяпти, биз-чи?

Касалликнинг тарқалишини назорат қилиш соғлиқни сақлаш тизимига бўлган босимни пасайтиради. Навбатдаги карантин эса шифокорлар куч-қувватларини қайта тиклаб олишлари ва COVID-19 тарқалишини назорат қилиш имконига эга бўлишларини таъминлайди.

Бундан ташқари, индивидуал ҳимоя воситалари, ўпкага сунъий нафас  етказиб берувчи аппарат, бошқа тиббий мосламаларни харид қилиш учун ресурсларни йўналтириш имкони туғилди. Шу вақтда 500 та сунъий нафас аппарати, 60 УЗИ аппарат, 10 та ПЦР аппарат, 60 та дефибриллятор, 90 кардиомонитор, 500 пульсоксиметрлар харид қилинди.

Индивидуал ҳимоя воситалари қуйидаги миқдорда харид қилинди: 878 минг дона комбинезонлар, 502 минг дона респираторлар, 7,4 млн. жуфт қўлқоплар, 200 минг дона ҳимоя кўзойнаклари, 7,2 млн. дона маскалар и 29 минг дона пирометрлар. Улар тегишли тарзда ҳудудларга етказилмоқда. Буларнинг барчаси тиббиёт ходимлари соғлиғини сақлашга имкон берди. Биз шифокорларга оммавий равишда касаллик юқишининг олдини ола билдик. Мисол учун, Нью-Йоркда воқеаларнинг бу тарзда ривожланиши айрим клиникалардаги тиббий персонал сонининг кескин камайиб кетишига олиб келди.

Шу билан бирга 16 та тиббий муассасалар қайта мослаштирилди. Тошкент шаҳрида 4 637 ўринли 16 та даволаш профилактика муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, бундан 3 580 ўрин COVID-19га чалинган беморлар учун ажратилди. Республика вилоятларида COVID-19 билан оғриган беморлар учун эса 3 367 та койкалар ажратилди, шунингдек 22 даволаш-профилактика муассасаларида 7 130 резерв ўринлар шай қилинган. Бундан ташқари, Тошкент вилояти Зангиота туманида минг ўринли янги юқумли касалликлар шифохонаси барпо қилинди. Италия, Испания, АҚШ мамлакатларида кузатилгани каби тиббиёт тизимига максимал босим шароитида бундай тайёргарлик ишларини амалга оширишнинг имкони бўлмасди.

Бу нимани англатади? Бу шуни англатадики,  давлат ўз мажбуриятларидан воз кечмаяпти, аксинча жавобгарликни ўз зиммасига олмоқда ва фуқароларни қийинчиликлар олдида ўз ҳолига ташлаб қўймаяпти.

– Шу йил мартдан-июнгача Республикада пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга таъсирини камайтиришга қаратилган давлат Раҳбарининг 14 та фармон ва қарорлари қабул қилинди. Натижада 500 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога имтиёзлар берилди. Имтиёзларнинг жами миқдори 30 трлн. сўмни ташкил этди.  

– Пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш учун ҳақиқатан ҳам катта маблағ сарфланди. Аҳолини, иқтисодиёт тармоқларини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг умумий қиймати 62,4 млрд. сўмга (6,13 млрд. долл) баҳоланди.

– Бандликни таъминлаш, иш ўринлари ва ишчиларнинг даромадларини сақлаш учун катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди ва катта маблағлар сарфланди.

– Вақтинча иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 230 минга яқин ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди.

– 33 мингдан ортиқ оилалар шахсий томорқаларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш учун кам таъминланган оилаларни субсидиялаш механизми туфайли иш билан таъминланди.

– Аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган субсидиялар ҳисобига 3 минг ишсиз фуқаро иш билан таъминланди.

– 20 минг кишига ишсизлик нафақалари берилди.

– 374 минг фуқаро уч ой давомида иш билан таъминланиб, доимий даромадга эга бўлди.

– 27 минг ишсиз фуқароларимизга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида нафақалар тўлаш учун 10 миллиард сўм ажратилди.

 – 2020 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва фуқароларнинг даромадларини ошириш учун оилавий бизнесни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган кредитлар миқдори 4 триллион сўмни ташкил этади.

Мамлакатда, қўшни мамлакатлар, ҳатто Европа ва АҚШдан фарқли ўлароқ, пандемия вақтида асосий бирламчи эҳтиёжлар бўйича оммавий етишмовчиликнинг олди олинди. Буларнинг барчаси вазиятни барқарорлаштириш ва озиқ-овқат, дори-дармонлар, антисептиклар ва дезинфекциялаш воситалари бозорини назорат қилиш бўйича тезкор чоралар кўриш натижасида бўлди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳам эътибордан четда қолмади. Асосий ўзгаришсиз қоладиган нарса – фуқаролар соғлигини сақлаш, ижтимоий мажбуриятларни бажариш. Ўтказилган сўров натижаларига кўра, 583 мингта “кам таъминланган оилалар” молиявий ёрдамга муҳтожлиги аниқланди, хусусун “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида 307 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги молиявий ёрдам кўрсатилди.

Коронавирус пандемияси одатдаги тартибни бутунлай ўзгартирди, пандемиядан кейин олдинги одатий ҳаётга қайтиш бўлмайди. Аҳолининг эхтиёжлари, иқтисодий ҳолат ўзгариб боради. Бундай шароитда давлат ҳар бир инсонга минимал даромад беришини кутиш мумкин. Ва албатта, бошқа йўлдан ҳам бориш мумкин – тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш. Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштириш барча шароитлар яратилмоқда, бандликни таъминлаш учун турли лойиҳалар амалга оширилмоқда, ўз ишини ташкил этиш учун қайта ўқитиш ва малакасини оширишга субсидиялар берилмоқда. Барчаси ҳар биримизнинг қандай йўл танлашимизга боғлиқ. Бу борада боқимандалик кайфиятига берилиш, шубҳасиз ҳеч қандай фойдасиз йўлдир. Бошқача айтганда, “балиқнинг қармоққа илинишини кутиб ўтириш эмас, балки қармоқни ишлатадиган вақт” келди. Бундай паллада муваффақият янги воқелик ва шароитга ўз вақтида мослаша оладиган ҳамда имкониятлардан оқилона фойдаланишга асосланади.

Энг муҳими, асосий мажбуриятимизни унутмайлик – карантинга қатъий амал қилайлик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!