Коронавирус бир неча йилдан сўнг қандай ўзгаради?

Коронавирус бир неча йилдан сўнг қандай ўзгаради?

Бир неча йил ичида COVID-19 оддий шамоллашга айланиши мумкин, ҳатто антитаналар бўлса ҳам, одамлар уни енгил шаклда юқтиришади, деган РИА Новости билан суҳбатда Женева университети касалхонаси юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш хизмати раҳбари, қўллар учун антисептик воситаси кашфиётчиси Дидье Питте.

Унинг эслатишича, дунёда юқумли коронавируснинг бир қанча турлари бор, лекин уларга қарши иммунитет болаликдан пайдо бўлади.

"20 ёшга тўлганимизда, ҳаммамизда бу тўрт турли вирусга антитаналар бўлади... Аммо бизда бу вирусларга иммунитет бўлса ҳам, вақти -вақти билан шамоллаш бўлиб туради... COVID-19 ҳам худди шу коронавируслар билан бир хилда бўлиши эҳтимолга яқин. Яъни, 5 ёки 10 йил ичида аҳолининг 100% ёки эҳтимол 99% коронавирусга қарши антитаналарга эга бўлади, аммо улар барибир коронавируснинг енгил шаклида касал бўлаверадилар. Бу шамоллашга ўхшаган бўлади ", деган у.

Питте таъкидлаганидек, агар ҳозирда дунёда вакциналар яратилмаганда, коронавирусга қарши иммунитетни ривожлантириш учун 6 дан 10 гача инфекция тўлқинлари керак бўлар эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!