Коронавирус: австралиялик шифокорлар иккита дорини тавсия қилди

Коронавирус: австралиялик шифокорлар иккита дорини тавсия қилди

Австралиялик олимлар CОВИД-19 коронавирусини самарали даволаш йўлини топдик, деб деб таъкидламоқдалар.

Квинсленд университети Клиник тадқиқотлар марказининг тадқиқотчилари синов пайтида иккита дорини бирданига ичиш коронавирусга қарши курашда аъло даражада самара беришини қайд этдилар. Биринчиси, ОИВга қарши курашда ишлатиладиган дори, иккинчиси безгакка қарши ишлатиладиган дори. Бу ҳақда Британиянинг "Daily Mail" нашри хабар бермоқда.

Олимлар яқин келажакда ушбу иккита дори иштирок этадиган катта клиник синов ўтказмоқчи. Шифокорлар ушбу дорилар Австралияда CОВИД-19 га қарши курашда жуда яхши натижа берганини таъкидлашди. Даволаш бир нечта беморларда муваффақиятли бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!