Коронавирус АҚШ ва Жанубий Кореянинг режаларини ўзгартириб юборди

Коронавирус АҚШ ва Жанубий Кореянинг режаларини ўзгартириб юборди

Жанубий Корея ва Aмерика Қўшма Штатлари қўшма ҳарбий машқларни якшанбадан сешанбага қолдиришга қарор қилишди, деб хабар беради "Ренхап" Жанубий Корея Қуролли кучлари маълумотларига таяниб.

Бунинг сабаби шундаки, машқларда қатнашиши керак бўлган кореялик офицерлардан бирида коронавирус аниқланган.

Маълумот учун, AҚШ-Жанубий Корея қўшма машқларини Шимолий Кореяни диққат билан кузатиб боради. Пхеньян бу машқларни "урушга тайёргарлик" деб атамоқда.

28 августгача бўлиб ўтиши режалаштирилган жорий машқлар дастури "биргаликда мудофаа позициясига" қаратилган бўлиб, Корея ярим оролида уруш бўлган тақдирда тезкор бошқарувга ўтиш синовдан ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!