Коронавирус! АҚШ кунлик ўлим сони бўйича антирекорд қайд этди

Коронавирус! АҚШ кунлик ўлим сони бўйича антирекорд қайд этди

Сўнгги кун давомида АҚШда вирусдан энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилди.

Қўшма Штатлар коронавирусдан ўлим ҳоллари бўйича қайғули рекорд ўрнатди. Жонс Хопкинс университети федерал ва маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кунига 1700 киши коронавирус инфекцияси ва унинг асоратлари туфайли вафот этган.

Аввалги энг юқори кўрсаткич ҳам АҚШда қайд этилган. 3 апрель куни у ерда 1400 дан ортиқ одам ўлган.

Бугунги кунга қадар Америкада коронавирус инфекциясининг 400 549 ҳолати қайд этилган. 12 857 киши вафот этди, 21 711 киши даволанди,


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!