Коронавирус! АҚШ Эронга "одамгарчилик" қилди

Коронавирус! АҚШ Эронга "одамгарчилик" қилди

АҚШ Жанубий Кореяга Эронга гуманитар ёрдам кўрсатишга рухсат берди. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Америка лицензиясини олгач, Сеул май ойидаёқ ҳеч бир санкциясиз ёрдам етказа олади. Гап, аввало, дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, Корея томони юкнинг белгиланган мақсадда ишлатилишини таъминлаши керак.

Илгари, Қўшма Штатлар Эроннинг коронавирусга қарши курашда ёрдам олишига тўсқинлик қилмоқчи бўлганлиги ҳақида маълумот бор эди: улар Теҳрон томонидан сўралган кредитни тўсиб қўйишлари мумкин эди. Маъмурият манбаларининг таъкидлашича, Теҳроннинг юқори мартабали мулозимлари гуманитар ёрдам учун ажратилган маблағларни бир неча бор ўзларига қолдириб кетишган.

Эрон коронавируснинг жиддий таъсирига учраган мамлакатлардан биридир. Сўнгги маълумотларга кўра, республикада 66,2 мингдан ортиқ инфекция аниқланган, 4,1 минг киши вафот этган, 32 минг киши даволанган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!