Коронавирус аломатларини 3 кун олдин аниқлайдиган «ақлли» узук яратилди

Коронавирус аломатларини 3 кун олдин аниқлайдиган «ақлли» узук яратилди

«Oura» компанияси COVID-19’ни — белгилари пайдо бўлишидан уч кун олдин аниқлай олувчи «Health» узугини тақдим этди. Ушбу янги технология вирус бор-йўқлигини 90 фоизга тўғри текширади.

?Бунинг учун узук соҳиби ҳар куни эрталаб кичик сўровномадан ўтади ва бу маълумотлар сунъий интеллект алгоритми ёрдамида қайта ишланади. «Ақлли» узук инсоннинг биологик кўрсаткичлари — тана ҳароратини ўлчайди, уйқу режими, жисмоний фаоллик даражаси ва юрак ритмини мониторинг қилиб боради.

? «Интеграцияланган, яхлит нейробиологик платформа инсон организмининг фаолиятини мунтазам кузатиб боради, вирус аломатларининг намоён бўлишини аниқ айтиб беролади. Ушбу янги платформа тиббиёт ходимлари учун ҳимоя жараёнида муҳим кўмакчи бўлади», дейди лойиҳа раҳбари Али Резаи.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!