Коронавирус: Афғонистонда вирусга чалинганлар сони 19 551 нафарга етди

Коронавирус: Афғонистонда вирусга чалинганлар сони 19 551 нафарга етди

Афғонистонда 6 июнь ҳолатига кўра, яна 582 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tolo News.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 19 551 кишини ташкил этмоқда.

Ўтган бир сутка ичида 18 киши COVID-19 қурбонига айланган. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганларнинг жами сони 327 кишига етди.

Ҳозирга қадар 1,8 мингдан ортиқ бемор даволанишга муваффақ бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!