Коронавирус: Афғонистонда вирусга чалинганлар 19 мингга яқинлашди

Коронавирус: Афғонистонда вирусга чалинганлар 19 мингга яқинлашди

Афғонистонда  коронавирус билан касалланганлар сони 18 минг кишидан ошиб кетди, камида 309 нафар бемор COVID-19 қурбонига айланди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда 5 июнь ҳолати бўйича коронавирусга чалинганлар сони 18 969 кишини ташкил этмоқда, 1 762 киши соғайган.

Ҳозирга қадар коронавирус билан касалланган 309 бемор вафот этган. 16 898  нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!