Коронавирус! 21 ёшли ҳамшира васиятнома ёзиб қолдирди

Коронавирус! 21 ёшли ҳамшира васиятнома ёзиб қолдирди

Ирландиянинг Дублин шаҳрида коронавирус билан касалланган беморларни даволайдиган ҳамшира тўсатдан вафот этишим мумкин деб васият ёзган. Бу ҳақда у ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

“Агар ҳозир тиббий ходимлар ўрнига ўзингизни қўйиш қийин бўлса, мен нима бўлаётганини аниқроқ тасвирлашга ҳаракат қиламан. Васиятнома ёзиб қолдирдим. Мен уни хонамга яшириб, агар менга бирон бир нарса бўлса, уни қаердан топиш кераклигини дўстимга айтдим", деб тан олди 21 ёшли Кейт О'Флаэрти.

О'Флаэрти ҳозир барча тиббиёт ходимлари учун қийин давр эканлигини ва иш жараёнида ҳар ким янги нарсани ўрганиши кераклигини таъкидлади. “Биз қаҳрамонлар деб номланишимизни хоҳламаймиз. Биз одамлар уйларининг айвонига чиқиб, қарсак чалишини истамаймиз", дея қўшимча қилди у. "Биз сизни тиббиётга алоқадор ишчилар муносиб маош олишлари ва меҳнат шароитлари билан таъминланишлари учун ҳисса қўшишга чақирамиз".

Кўпчилик О'Флаэртини қўллаб-қувватлади ва миннатдорчилик билдирди. Ёш тиббиёт ходимига соғлиқ ва куч тиладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!