Коронавирус! Олимлар кал эркакларни огоҳлантиришди

Коронавирус! Олимлар кал эркакларни огоҳлантиришди

Кал эркакларда коронавирус кўпинча жиддий оқибатларга олиб келади, дейди Браун университети профессори Карлос Вамбьер.

"Биз ҳақиқатан ҳам каллик бу касалликнинг жиддий белгиси эканлигига ишонамиз", дейди у.

Тадқиқот давомида унинг раҳбарлиги остида бир гуруҳ олимлар эркакларнинг андроген гормонлари вирусни бостиришга ҳисса қўшишини аниқлашди. Аммо ушбу гомоннинг йўқлиги, кўпинча калликка сабаб бўлади.

Шу билан бирга, статистик алоқа шу қадар кучлики, олимлар уни Қўшма Штатлардаги COVID-19дан вафот этган биринчи шифокор, шунингдек, кал бўлган Фрэнк Габрин шарафига "Габрин белгиси" деб аташмоқда.

Нашр, шунингдек, Испанияда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Мадриднинг учта касалхонасида коронавирусдан вафот этган эркакларнинг 79 фоизи кал бўлганлиги маълум қилди.

Шу муносабат билан, олимлар касалликка қарши гормонал терапияни қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқдалар, аммо унинг самарадорлиги ҳали ҳам саволлар туғдирмоқда.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!