Кореяда ҳалок бўлган 23 яшар ўзбекистонлик йигитча ким эди?

Кореяда ҳалок бўлган 23 яшар ўзбекистонлик йигитча ким эди?

Аввалроқ, Корея Республикасида бахтсиз ҳодисага учраган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистонлик ишчи 200 килограмлик темир тўсиннинг зарбидан ҳалок бўлганди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижда вафот этган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчихонаси маълумотига кўра, 2019 йил 2 январь куни Йонгам шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Чориев (29.11.1995 йилда туғилган) DHMC заводида ишлаётган чоғида бош мия жароҳатидан вафот этган.

Шарофиддин Чориев Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали Корея Республикасига борган. Айни пайтда суд-тиббиёт экспертизаси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан марҳум танасини Ватанга жўнатиш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиришда кўмак кўрсатилди.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!