Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг Кёнгсангпукдо провинцияси, Йонгянг округи администрацияси (маҳаллий ҳокимлиги) ўртасида тузилган мавсумий ишчилар тўғрисидаги келишувларга асосан:

2021 йил 19 май куни Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аёллар учун.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати 5 ойлик мавсумий ишлар (Е-8 визаси) бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида тузилган гуруҳ томонидан танлов ўтказилишини маълум қилди.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган фуқаролар учун Корея томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:

✅ Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади);

✅ 27-40 ёш оралиғида бўлиши 1994-1981 йиллар оралиғида туғилганлар (1994 йилдан кейин туғилганлар ҳамда 1981 йилдан олдин туғилганлар танловда иштирок этолмайди);

✅ Мавсумий ишлар бўйича (қишлоқ хўжалиги) тажрибага эга бўлиши;

✅ Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши;

✅ Судланмаган бўлиши;

✅ Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги;

✅ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз❗️

Танлов жараёни соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.

Танловга кириш жонли навбат орқали амалга оширилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш ҳамда фуқаролик паспорти билан келиши шарт ҳамда ўзлари билан бирга фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортидан 1 нусха (рангли шаклда) ҳамда 2 дона 3,5-4,5 фотосурат олиб келиши зарур.

Танловда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мономарказ жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 331 уй.

Танлов жараёни “YOU TUBE” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар кореялик вакиллар томонидан ўрнатилган тартибда кетишдан олдинги ўқитиш ва 14 кунлик мажбурий карантинда сақланади.

☎️ Қўшимча маълумот учун: 1282 (қисқа рақами) ва (71) 202-33-55.

Эслатиб ўтамиз❗️

🛑 Корея Республикасига Е-8 визаси бўйича вақтинчалик меҳнат қилиш учун жўнаб кетган ҳамда белгиланган муддатда Ватанга қайтмаган фуқаролар (ноқонуний Корея ҳудудида бўлган) 3 томонлама шартномада белгиланган тартибда Корея Республикасида ноқонуний бўлган ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (тахминан 2300 АҚШ доллари) ҳамда Корея Республикасининг иммиграция қонунчилигига мувофиқ 30 млн. корейс вонигача (тахминан 27 000 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

🛑 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳужжат топшириб, суҳбатдан ўтган фуқаролар виза олишига кафолат бермайди, виза тақдим этиш масаласини Корея томони ўрнатилган тартибда кўриб чиқади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!