Копенгагендаги савдо марказидаги отишмада уч киши қурбон бўлди

Копенгагендаги савдо марказидаги отишмада уч киши қурбон бўлди

Дания пойтахтидаги савдо марказида содир бўлган отишма натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна уч кишининг аҳволи оғир, дея хабар бермоқда Associated Press полицияга таяниб.

Копенгаген полицияси инспектори Сорен Томассеннинг айтишича, уч киши ҳалок бўлган.

Унга кўра, отишма содир этганликда гумон қилинган 22 ёшли даниялик ҳибсга олинган. Томассеннинг қўшимча қилишича, полиция ҳали ҳам терговни давом эттираётган бўлса-да, ҳужумга бошқа ҳеч кимнинг алоқаси борлигига ишора йўқ.

Аввалроқ Дания пойтахтидаги савдо марказидаги отишмада бир неча киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди .

Ҳодиса Копенгагеннинг чорак қисмида, шаҳар маркази ва халқаро аэропорт ўртасида содир бўлган, дея хабар беради Европа ОАВ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!