Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари ўзгартирилмайди

Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари ўзгартирилмайди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалар ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормалар сақлаб қолинади.

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасидан Қорақалпоғистон Республикаси мақомига оид қисми чиқарилди. Бу ҳақидаги қарор бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир овоздан қабул қилинди.

Мажлисда қуйи палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов Конституциянинг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддаларини ўзгаришсиз қолдириш таклифини билдирди.

Умумхалқ муҳокамаси давомида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан Қорақалпоғистон аҳолисидан келиб тушаётган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирган таклифларини инобатга олиш зарур деб топди.

Яъни, Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деган қарорга келди.

Аввалроқ, умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси муддати 15 июлга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!