«Конституция – равнақимиз қомуси» мавзусида талаба-ёшлар форуми бўлиб ўтди

«Конституция – равнақимиз қомуси» мавзусида  талаба-ёшлар форуми бўлиб ўтди

5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
26 йиллигига бағишланган «Конституция – равнақимиз қомуси» номли талаба-ёшлар Форуми ўз ишини бошлади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур Форум тадбир иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросими билан бошланди. Форум иштирокчилари эътиборига даставвал университет талаба-ёшлари томонидан яратилган картиналар, университет АРМ ҳамда Республика илмий-педагогик кутубхона томонидан ташкил этилган китоблар кўргазмаси тақдим этилди. 

Форум юртимизнинг кўзга кўринган ҳуқуқшунос-олимлари томонидан Ўзбекистон республикаси Конституцияси ҳамда унинг мамлакатимиз аҳли ҳаётида тутган ўрни борасидаги маърузалари билан давом этди. Хусусан, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори Жўраев Нарзулла Қосимович “Мустақиллик - энг буюк неъмат”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси аъзоси Жуманиёзов Қувондиқ Йўлдашевич “Ўзбекистон Республикаси Конституциясида – тараққиёт кафолати”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Хожиев Иброҳим Икрамович “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - ёшлар келажаги қомуси”, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти, педагогика фанлари номзоди Сайдалиходжаева Нилуфар Фахриддиновна “Конституция Республики Узбекистан”, Республика илмий кутубхонаси илмий библиография бўлими мудири Дилмуродова Муяссар Абдурахмановна “Ҳуқуқий йўналишдаги китоблар ва илмий асарлар тақдимоти” мавзуларида талаба-ёшларга маъруза қилди.

Тадбир Тошкент давлат педагогика университети иқтидорли талабаларининг бадиий чиқишлари билан давом этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!