Конор Макгрегорнинг йиллик даромади маълум бўлди

Конор Макгрегорнинг йиллик даромади маълум бўлди

«Forbes» талқинига кўра, ирландиялик курашчи Конор Макгрегор 2020 йилнинг 100 та энг бадавлат машҳурлари рўйхатига кирди.

Спортчи 53-поғонани эгаллади. Унинг даромади 48 миллион долларни ташкил этади. Шундан 30 миллион долларини Дональд Серронега қарши жанги учун қўлга киритган. Бу жанг 2020 йил январда бўлиб ўтди ва унда техник нокаут билан ирландиялик ғалаба қозонди.

Шунингдек, жангчи даромадининг аксар қисмини «Reebok» билан ҳомийлик шартномаси ташкил этади. Унга кўра спортчи ҳар йили 5 миллион доллардан олиб туради. Бундан ташқари, Макгрегорга 2018 йилда ишлаб чиқаришни бошлаган хусусий виски бренди даромад келтиради.

Макгрегор 22 марта ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган. У ярим енгил ва енгил вазнда UFC чемпиони бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!