Конор Макгрегор яна бокс тушмоқчи

Конор Макгрегор яна бокс тушмоқчи

UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор бокс бўйича собиқ чемпион Пол Малиняжи билан рингда жанг қилиш борасида музокара олиб бормоқда, деб ёзади Boxing Kingdom ўзининг Twitter даги расмий саҳифасида.

Конорнинг Флойд Мейвезер билан жангидан аввал Малиняжи ирландиялик жангчининг машғулотларида қатнашган. У билан бирга шуғулланганди.

Пол Макгрегор билан спаррингга тушган вақтда Конордан қабул қилган зарбалари тасвирланган сурат ва видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқаб кетади. Буни эса Макгрегорнинг жамоасидагилар амалга оширганди. Шундан сўнг Малиняжи машғулотларни базасини тарк этишни афзал кўради.

Шундан сўнг Малиняжи Конор билан бокс қоидаларига кўра жанг қилишга тайёрлигини ижтимоий тармоқларда тез-тез таъкидлаб келмоқда.

Маълумот учун, профессионал боксда Малиняжи ҳисобида 36 та ғалаба ва 8 та мағлубият мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!