Конгрессмен Украинани дунёдаги энг коррупциялашган давлатлардан бири деб атади

Конгрессмен Украинани дунёдаги энг коррупциялашган давлатлардан бири деб атади

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин Украинани дунёдаги энг коррупциялашган мамлакатлардан бири деб атади.

"Украина дунёдаги энг коррупциялашган мамлакатлардан бири ва Россия билан уруш буни ўзгартирмайди", деди у.

Грин, Украинага ажратилган ёрдамни текширишнинг аҳамиятига ҳам эътибор қаратди.

"Қанча машаққат билан топилган долларлар ўғирланмоқда ёки улар бормаслиги керак бўлган одамларга берилмоқда?" - деди у.

Украинанинг “STRANA.ua” нашри аввалроқ Украина бош вазири Денис Шмигаль мамлакатдаги коррупция можаролари туфайли истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко ўз лавозимидан кетиш ҳақида ариза ёзганини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!