Конгода Эбола вирусидан вафот этганлар сони қарийб 800 кишига етди

Конгода Эбола вирусидан вафот этганлар сони қарийб 800 кишига етди

Конго Демократик Республикасида (КДР) Эбола иситмасидан вафот этганлар сони қарийб 800 кишига етди.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус ташкилот бош қароргоҳида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

"Ҳозирда 2073 та ҳолат қайд этилган, улардан 796 таси ўлим билан якунланган", деди у.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги эпидемия КДР тарихидаги учинчи энг катта эпидемия ҳисобланади. Сўнгги бир ой ичида у аввалги Эбола эпидемияларидан тезроқ тарқалди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар