Конгода Эбола вируси тарқалди

Конгода Эбола вируси тарқалди

Конго демократик республикасининг йирик шаҳарларидан бирида Эбола вируси билан касалланиш бўйича илк ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Ушбу маълумотни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тасдиқлади. Ўта юқумли ва хавфли бўлган вируснинг икки миллион нафар аҳоли истиқомат қилувчи ва мамлакатнинг асосий транспорт тармоғи бўлган Гомада қайд этилиши ортидан ташкилот жиддий ташвишда эканлигини маълум қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус бу ҳолат вируснинг кескин тарқалиб кетиш хавфини оширишини бу эса унга қарши курашишда мамлакатдаги вазиятни янада оғирлаштиришини таъкидламоқда.

Жамоатчиликнинг ишончсизлиги, сиёсий беқарорлик, нохолис ва ёлғон хабарлар сабаб вирусга қарши самарали курашишда асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ўтган йилнинг июль ойидан эътиборан мамлакатда ушбу ўта хавфли вирус билан 2,5 мингга яқин киши зарарланди. Уларнинг 1600 дан ортиғи ҳалок бўлди. БМТ ҳозирда Эболага курашни молиялаштиришни кўпайтиришга чақирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!