Конго Демократик Республикасида (КДР) Эбола иситмасидан тасдиқланган ўлимлар сони 291 тага етди, сўнгги 24 соат ичида ўлимлар сони 14 тага кўпайди, деб хабар берди Конго Алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазирлиги ўзининг кундалик бюллетенида.
Эбола билан касалланиш ҳолатлари сони 1118 тага етди, бу аввалги кунга нисбатан 24 тага кўп. Касалликдан ўлим даражаси 26 фоизни ташкил қилади.
408 бемор шифохоналар ва изоляция бўлимларига жойлаштирилди. Тўлиқ соғайган беморлар сони 122 нафар. Контактларни кузатиш даражаси 77,1% ни ташкил қилади.
Вазирлик эпидемиологик кузатув фаоллигича қолишини таъкидлади. Эбола билан касалланишга шубҳа қилинган ҳолатлар ҳақида 699 та хабарнома рўйхатга олинган. Улардан 99,4% текширилган ва 138 та шубҳали ҳолат аниқланган.
Эбола эпидемияси 15 май куни КДР шарқида бошланган. Унинг маркази Итури вилоятида жойлашган. Қўшни Угандада ҳам Эбола билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари мавжуд, деб хабар берди tass.ru.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.