Комил Алламжонов ОАВ ва блогерларга солиқ имтиёзлари беришни таклиф қилди

Комил Алламжонов ОАВ ва блогерларга солиқ имтиёзлари беришни таклиф қилди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бугун солиқ мавзуси муҳокама марказига чиққанидан фойдаланиб, масс-медиа соҳасига оид бошқа бир таклифни илгари сурди. Бу ҳақда у ўзининг "Telegram" каналида ёзиб қолдирди.

COVID-19 пандемияси натижасида кўплаб соҳалар каби оммавий ахборот воситалари ҳам молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Вақт ўтиши билан бу муаммолар катталашса катталашадики, лекин ижобий томонга ўзгариши даргумон. Мана шундай шароитда уларни қўллаб-қувватламасак, сўз эркинлигининг таянчи бўлган кўплаб ОАВлар ёпилиб кетиши мумкин. Шунга кўра, оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар (бевосита блогерлик фаолиятида олган даромадига нисбатан)га солиқ имтиёзлари беришни таклиф қиламан.

Ҳа, тўғри, оддий кунларда ҳар қандай солиқ имтиёзини аксарият экспертлар иқтисодий нуқтаи назардан маъқуллашмайди, бунга қарши чиқишади. Лекин бутун дунёда катта иқтисодий инқироз кутилаётган бир даврда деярли барча давлатлар иқтисодий тангликка учраган турли соҳаларни қўллаб-қувватлаётганини ҳам унутмаслигимиз керак. Ва мен бугун алоҳида хавотир билан таъкидламоқчиманки, масс-медиа соҳаси ҳам ана шундай инқирозга учрамоқда.

Янги Ўзбекистоннинг муҳим ва ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситаларини сақлаб қолиш учун биргаликда ҳаракат қилишга барчани чорлаб қоламан", дейди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси  Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг пластик карталаридаги маблағлар ҳақида солиқ идораларига хабар бериш тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!