Комил Алламжонов: “ Ана шунда ҳам, 5-10 кун давомида касалланганлар статистикаси сони ортиб бориши мумкин”

Комил Алламжонов: “ Ана шунда ҳам, 5-10 кун давомида касалланганлар статистикаси сони ортиб бориши мумкин”

Комил Алламжонов коронавирус билан  боғлиқ вазият ҳақида: 

"Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда қолиши керак! Йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак.

Ана шунда ҳам, 5-10 кун давомида касалланганлар статистикаси сони ортиб бориши мумкин. Аммо улар уйда қолгани учун жуда камчиликка юқтира олишади. Энг юқори нуқтага чиқиб секин пасаяди. Улар худди кўпикдек йиғиб олинади, кейин эса карантин зонага ажратилиб, касалланганлар шифохонага жойлаштирилади.

Бўм-бўш кўчалар ва транспортлар дезинфекция қилинади, маълум муддат ўтгач у ердаги бор вируслар ҳам ўлади. Самолётлар учмайди, чегаралар ва вилоятлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб касалликка чалинганлар йиғиб чиқилади. Ва шу тариқа шаҳар тозаланади.

Бунинг учун 1 ой етиши мумкин. Ҳукумат барчасини режа асосида тўғри олиб боряпти, деб ҳисоблайман. Фақат одамлар буни тўғри тушунишлари керак. Барча давлатлар деярли шундай қилмоқда. Иккинчи босқичда тозаланган давлатлар ўртасида авиаалоқалар қайта тикланади. Ва бўлди. Схема шунақа менинг тушунчамда".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!