Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 234 кишига етди
Колумбия ғарбидаги кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 234 кишига етди.
BluRadio маълумотларига кўра, энг кўп қурбонлар Кали ва Перейра шаҳарларида қайд этилган - мос равишда 95 ва 90 киши. Кибдода ўн тўрт киши, Манисалесда олти киши ҳалок бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, департамент марказларида жабрланганларнинг умумий сони 1310 кишини ташкил этди, 153 та бино қулаб тушди.
Зарар кўрган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари ва зарарни баҳолаш ишлари давом этмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
