Коллеж ва техникумларда тест қачон ўтказилиши маълум бўлди

Коллеж ва техникумларда тест қачон ўтказилиши маълум бўлди

2022-2023 ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га кириш тест синовлари 3 октябрдан 8 октябрга қадар 2 сменада ўтказилади.

Бунда, тест синовлари 1-сменада 09:00 дан 12:00 гача; 2-сменада 14:30 дан 17:30 гача бўлиб ўтади. Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фандан ўтказилади.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий фанлар қуйидагилар: она тили; математика; Ўзбекистон тарихи. Талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи берилади. Тестларни ечиш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун: 1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл); 2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл); мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!