Кокорин ва Мамаев жиноий ишида гувоҳ бўлган аёл балкондан тушиб кетди

Кокорин ва Мамаев жиноий ишида гувоҳ бўлган аёл балкондан тушиб кетди

Футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаев иши бўйича гувоҳ бўлган Екатерина Бобкова Чехияда курорт меҳмонхона балконидан тушиб кетди. Ҳозирги вақтда аёл кома ҳолатида.

Таъкидланишича, аёл балкондан тушиб кетган ва кўплаб жароҳатлар олди. Воқеа 11 май куни Шпиндлерув-Млинеда содир бўлди. Ҳозирги вақтда аёл Градец-Кралове шаҳридаги шифохонага ётқизилди.

Россия фуқароси Екатерина Бобкова 10 май куни кўплаб жароҳатлар билан шифохонамизга олиб келинди. Ҳозирча нейрохирургия бўлимида сунъий кома ҳолатида. Батафсил маълумотни фақат Бобкованинг қариндошларига беришимиз мумкин , - деб таъкидлади шифокор Градец-Кралове Павел Травничек.

Екатерина Бобкова футболчилар ишида асосий гувоҳлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 8 октябрь куни ака-ука Кокоринлар ва Мамаев Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва НАМИ ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни калтаклашган эди. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганди.

Бобкова ўша вақтда футболчилар билан бирга бўлган. 13 май куни Москва Пресненский суди футболчилар Кокорин ва Мамаевга якуний ҳукмни чиқарганди. Суд Кокорин ва Мамаевни безорилик мақсадида одам соғлиғига енгил зиён етказиш ҳаракатларини содир этишда айбдор деб топди.

Александр Кокоринга 1 йил 6 йил, Павел Мамаевга эса 1 йил 5 ой умумий тартибдаги колония жазоси берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!