Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди

Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди


Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан олинган маълумот асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар, "Шарофбобо Ҳамроев" маҳалласида яшовчи, 1987 й.т. Н.А. исмли шахс, ваколатли танишлари орқали икки нафар фуқарога “Б,С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига жорий йилнинг июнь ойи охирларида олган 1.000.000 сўм пулларни, ишни ҳал қилиб беролмаганлиги сабабли Бухоро шаҳар Хўжа Нуробод кўчасида жойлашган “Арк қўрғони” олдида қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!