Кобулда портлаш: саккиз киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди

Кобулда портлаш: саккиз киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди

Кобулдаги портлаш оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 18 киши жароҳат олди. Бу ҳақда шаҳар полицияси матбуот котиби Халид Задран ижтимоий тармоқларда маълум қилди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги

Унга кўра, портлаш Кобулнинг олтинчи полиция округида содир бўлган. Портловчи қурилма қўл аравачасига ўрнатилган. Ҳужум нишони тинч йўловчилар бўлган. Саккиз киши ҳалок бўлди, яна 18 киши жароҳат олди

.Ҳозирча ҳеч ким содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Сўнгги пайтларда Афғонистонда мактаблар, масжидлар ва автобусларда кетма-кет портлашлар содир бўлиб, қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиб бормоқда. Ушбу жиноят учун масъулиятни «Исломий давлат» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!